22:21 / 06.03.2022
3 170

Терининг қуриши ва шикастланишига олиб келадиган 7 та кундалик одат

Терининг қуриши ва шикастланишига олиб келадиган 7 та кундалик одат
Фото: «Домашний очаг»
Куз ва қиш тери учун қийин мавсумдир. У икки томонлама таъсирга дучор бўлади: кўчада – совуқдан, уйда эса – ҳаддан ташқари қуруқ ҳаводан азият чекади. Шунинг учун йилнинг шу даврида унга алоҳида ғамхўрлик қилиш ва терининг ҳаддан ташқари қуришига олиб келадиган хатоларга йўл қўймаслик керак.

Жуда иссиқ душ қабул қилиш
Агар тез-тез душ қабул қилишга ва иссиқ сувга одатланганлар бўлса, тери хавф остида бўлиши мумкин: иссиқ сув терининг табиий ёғ балансини бузиши ва уни қуритишдан сақлайдиган табиий тўсиққа зарар келтириши мумкин. Oптимaл сув ҳарорати 29 даражадан, душ вақти эса 10 дақиқадан ошмаслиги керак.

Мос келмаган совунни танлаш
Фойдаланиладиган совунда қанчалик кўп ишқор бўлса, у терига шунчалик ёмон таъсир қилади. Шунинг учун қаттиқ совунлардан сақланиш ва суюқ ёки кўп миқдорда ёғ ҳамда намловчи креми бўлган геллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Тез-тез пилинг қилиш
Ушбу процедурани ҳафтада бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда бажариш тавсия этилади, агар тери қуруқ ёки таъсирчан бўлса, у ҳолда пилингни камайтириш керак. Пилинг – ўлик тери ҳужайраларини олиб ташлашнинг ажойиб усули, аммо агар бу тез-тез амалга оширилса, тери тикланишига вақт топа олмайди ва соғлом ҳужайралар хавф остида қолади.

Тўғри келмаган крем ёки лосьондан фойдаланиш
Агар тери қуруқ бўлса, ақлга келган биринчи табиий ечим намлантирувчи крем ва лосьонлардан фойдаланишдир. Аммо бу тўғри эмас: бу маҳсулотларнинг аксарияти асосда сувни ўз ичига олади, у теридан тезда буғланади ва охир-оқибат уни янада қуруқ қилади. Агар тери қуруқ бўлса, ёғли ёки ёғ асосли маҳсулотларни танлаш лозим. Душдан сўнг нафақат юзга, балки бутун танага крем суришни унутманг!

Етарлича суюқлик ичмаслик
Организмда суюқликнинг етишмаслиги биринчи навбатда терига таъсир қилади. Агар тери қуруқ бўлиб қолган бўлса, ажин ёки тери кўчишлари кузатилади ва бу етарлича сув ичмасликнинг белгиси бўлиши мумкин.

Фақат юз терисига ғамхўрлик қилиш
Тери организмнинг энг катта органидир, юз териси эса атиги 4,5 фоизни ташкил қилади. Аммо кўпинча юзга ғамхўрлик қилинади ва терининг қуруқлигидан азият чекиши мумкин бўлган бошқа жойлар бутунлай унутилади. Тирсак, тизза, болдирлар ва бош териси айниқса ҳимоясиз қолади, ушбу қисмларда табиий ёғ қатлами деярли йўқ ва тери тезда намликни йўқотади.

Кучли юз ниқобларидан фойдаланиш
Аввало, юз ниқобларини ҳафтасига икки мартадан кўп ишлатмаслик керак. Иккинчидан, жуда кучли маҳсулотга устунлик бермасликка ҳаракат қилиш лозим. Улар қуруқ терига зарар етказиши, уни шикастлаши ва табиий ҳимоядан маҳрум қилиши мумкин. Тери қанча қуруқ бўлса, парваришлаш воситалари шунчалик нозик бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Терининг қуриши ва шикастланишига олиб келадиган 7 та кундалик одат