Фото: «Домашний очаг»
Ачиб қолган сут эрталабдан қаҳвасиз ва мазали бўтқасиз қолдириши табиий. Лекин уни ташлаб юборишга шошилмаслик керак. Ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин.
Аввало музлаткичдаги сутнинг ҳолатини аниқлаш керак. Агар у эндигина бузила бошласа, уни ишлатиб юбориш мумкин. Аммо сут юзасида аллақачон парчалар пайдо бўлган ёки унинг ранги ўзгарган бўлса, демак, у яроқсиз ҳолга келган. Пастеризация қилинмаган сутни сотиб олганлар уни ачиб, қуюқлашгунга қадар кутиши мумкин.
Ачиб қолган сутдан нималар тайёрлаш мумкин?
Қуймоқ пиширинг
Ачиган сут қуймоқ пишириш учун айни муддао. Оладе, қуймоқ, булочка — кўплаб рецептлар мавжуд, фақат маъқул келганини танлаш керак.
Шўрва тайёрланг
Ачиган сут пюре шўрва ва запеканка тайёрлаш учун жуда яхши танлов. Унга гўшт қўшиб, таом қуюқлашгунга қадар аралаштириш керак.
Гўштни маринадланг
Гўштни ачиган сутда маринадлаш орқали уни мазали, сувли ҳамда юмшоқ пишириш мумкин.
Пишлоқ ёки творог тайёрланг
Ачиган сутдан уй шароитида пишлоқ ёки творог тайёрлаш мумкин. У идишларда 90 даражада қиздирилади, творогни зардобдан ажратилиши учун сирка қўшиб, мулойимлик билан аралаштирилади. Сўнгра творог дока ёрдамида сувдан сузиб олинади. Туз, озгина қаймоқ қўшиб аралаштирилади. Совитилган творогни бир ҳафта истеъмол қилиш мумкин.
Косметика ўрнида фойдаланинг
Ачиган сут таркибидаги кислота терига фойдали, уни силлиқ ва таранг қилади. Сутни сув билан озгина суюлтириб, юзга суртилади. Кейин юз тоза сув билан ювилади.
Сутли ванна қабул қилинг
Илиқ ваннада бир ёки икки стакан ачиган сут танага сеҳрли таъсир кўрсатади. Агар ҳиди безовта қилса, севимли эфир мойининг бир неча томчиси буни яхши бартараф этади.
Ўсимликлар учун фойдали
Ачиган сутни ичиш мумкин эмас, лекин ўсимликлар учун фойдали. Уни сув билан суюлтириб, гул тувакларига қуйиш керак. Сутдаги кальций ўсимликларинг ўсишига ёрдам беради. Айниқса, бу помидор учун фойдали. Айтганча, ачиган сутнинг ҳиди зараркунанда ҳашаротларни мукаммал тарзда қайтаради.
Уй ҳайвонларини озиқлантиринг
Ачиган сут уй ҳайвонлари овқатига ажойиб қўшимча ҳисобланади. Оқсил ва кальцийнинг қўшимча дозаси учун ит ёки мушук овқатига бироз сут қуйиш мумкин.
Сут ачиб қолмаслиги учун уни музлатиб қўйиш керак
Агар жуда кўп сут сотиб олинган бўлса, уни музлаткичда сақлаш мумкин. Ундан фойдаланиб бўлгач, яна музлаткичда қолдириш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи