
Ўзбекистонда энди масофавий электрон тўловлар учун кешбэк тўлови жорий этилади, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси.
Эндиликда:
- тўлов ташкилоти;
- тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали);
- электрон тижорат платформалари – «маркетплейс»ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кешбэк тўланади.
Солиқ органлари ахборот тизимлари билан электрон тўловлар (PAYNET, OSON, PAYME, CLICK, APELSIN ва бошқалар) интеграциясининг ижобий натижаларига кўра харидлар электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилганда QR-кодли чек шаклланяпти.
Агар истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, у ҳолда маркетплейслар орқали амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи «Солиқ» мобил иловасида автоматик тарзда акс этади.
Шунингдек, кешбэк олиш учун электрон чекдаги QR-кодни сканерлаш имкони ҳам мавжуд.
Автомобиль, авиа ва темирйўл чипталари харид қилинганда, коммунал ва алоқа хизматлари учун тўлов қилинганда кешбэк тўланмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар