15:42 / 03.06.2022
1 663

Россия савдо майдончалари Ўзбекистон тўқимачилигига катта қизиқиш билдирмоқда

Россия савдо майдончалари Ўзбекистон тўқимачилигига катта қизиқиш билдирмоқда
Россиянинг чакана ва улгуржи савдо майдончалари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришмоқда.

- Айни пайтда Wildberries, Yandex. Маркет, Ozon, Lamoda каби етакчи маркетплейслари вакилларидан иборат делегация (тахминан 90 киши) Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда, - деб хабар қилмоқда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг тайёр тўқимачилик маҳсулотлари билан яқиндан танишиш ва ташқи бозорларга юқори сифатли тайёр маҳсулотлар етказиб бериш масаласини ўрганишдан иборат.

Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистоннинг “LUKBO TEХTILЕ”, “Chirchik Mega Biznes”, “Zarista teхtilе” ва “Uzteх Grоup” йирик тўқимачилик корхоналари маҳсулотлари билан танишди.

Ишлаб чиқарилаётган жинси маҳсулотлари, спорт кийимлари, футболкалар, пайпоқлар, аёллар кўйлаги меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу маҳсулотларни етказиб бериш масаласи ҳам келишиб олинди.

Делегация ташрифининг иккинчи куни делегация вакиллари ва маҳаллий тўқимачилик ва тикувчилик корхоналарининг 70 дан ортиқ вакиллари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар билан ўтди. Ушбу форматдаги учрашувлар манфаатдор томонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга ёрдам беради, бу эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни сифат ва миқдор жиҳатдан оширишга олиб келади.

Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасида муҳим ҳамкори ва харидорларидан биридир. Ўтган йили Россияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми қарийб 1 миллиард долларга етди, бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортининг 30 фоизини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия савдо майдончалари Ўзбекистон тўқимачилигига катта қизиқиш билдирмоқда
ePN