Марказий банк миллий валюта — сўм рамзини ишлаб чиқиш бўйича икки босқичда ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди.
Саралаш босқичи танлов ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилди ва қуйидагиларни ўз ичига олди:
Дастлабки саралаш – ҳар бир танлов лойиҳасини техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.
Натижада 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилди.
Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар эса танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади:
- ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;
- универсаллик;
- осон таниб олиниши;
- рамзий ва фарқли жиҳатлари;
- сўм рамзининг турли форматларда график қўлланилишининг қулайлиги.
Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.
Фото: Марказий банк
Кенг жамоатчиликни пул бирлиги рамзини яратишга жалб қилиш мақсадида Марказий банк томонидан Миллий валюта — сўм рамзини ишлаб чиқиш бўйича танлов жорий йилнинг 8 февралидан 31 мартига қадар ўтказилди. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танловга юборилган аризаларнинг умумий сони 17 мингдан ортиқни ташкил этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди