
27 июнь куни Москва биржаси ўзбек сўми, арман драми ва Жанубий Африка ранди бўйича савдоларни бошлайди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги валюталар бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради.
Трейдерлар ва уларнинг мижозлари қуйидаги валюта жуфтликлари учун спот ва алмаштириш воситаларидан фойдаланишлари мумкин:
Жанубий Африка ранди—Россия рубли (ZAR/RUB);
АҚШ доллари—Жанубий Африка ранди (USD/ZAR);
Арман драми—Россия рубли (AMD/RUB);
АҚШ доллари—Арман драми (USD/AMD);
Ўзбек сўми—Россия рубли (сўм/RUB).
Биржа шунингдек, БАА дирҳами—Россия рубли (AED/RUB) ва АҚШ доллари—БАА дирҳами (USD/AED) валюта жуфтликларида савдони бошлашни режалаштирмоқда. Бу жуфтликлар савдолари бошланиши санаси ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар