Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатимизда барча соҳалар каби солиқ-божхона қонунчилигининг такомиллаштирилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини кенгайтирилишига, улар учун зарур шароитлар ҳамда имкониятлар яратилишига эришилди.
Аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар бериш мақсадида мазкур Солиқ ҳамда Божхона кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси туширилмоқда, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан озод этилмоқда.
Бундан ташқари, талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа таълим хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлари, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларнинг, шу жумладан, давлат-хусусий шерикчилигидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларнинг қонунчиликда белгиланган айрим турдаги харажатлари жами даромадлар таркибига киритилмаслиги белгиланмоқда.
Шу билан бирга, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария ҳамда кўнгилочар марказларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқнинг 1 фоизлик ставкаси қўлланилмоқда.
Мажлисда сенаторлар томонидан тадбиркорлик субъектларига вақтинчалик солиқ имтиёзларининг берилиши орқали хизматлар, туризм, капитал бозор ва тиббиёт соҳаларини ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга эришилиши таъкидланди.
Шунингдек, Қонуннинг қабул қилиниши натижасида солиқ-божхона тизимининг такомиллаштирилиши, тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиши, натижада аҳоли даромадларининг ошишига эришилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди