20:06 / 11.07.2022
1 708

Ўзбекистон санкция остидаги товарлар учун транзит давлатлар рўйхатига киритилди

Ўзбекистон санкция остидаги товарлар учун транзит давлатлар рўйхатига киритилди
Фото: Picture Alliance
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонни санкция қўйилган товарлар Россия ва Беларусга олиб кирилиши мумкин бўлган давлатлар қаторига киритди.

Рўйхат АҚШ Молия вазирлигининг икки бўлими – Молиявий жиноятларга қарши кураш тармоғи (FinCEN) ва Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS) тавсиялари асосида эълон қилинган.

Идоралар молия институтларини Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан жорий қилинган экспорт назоратидан «жисмоний ёки юридик шахсларнинг қочишга уринишларига қарши ҳушёр туришга» чақирди.

Ўзбекистондан ташқари, Грузия, Арманистон, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Мексика, Никарагуа, Сербия, Сингапур, Жанубий Африка, Тайван, Тожикистон, Туркия ва БАА давлатлари ҳам санкция қўйилган товарларни транзит қилиб ўтказиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритилган.

Қайд этилишича, назорат қилинадиган товарлар қонуний равишда ушбу давлатларга хомашё сифатида экспорт қилиниши мумкин, бироқ уларни кейинчалик Россия Федерацияси ёки Беларусга «қўшимча юк ташиш пунктлари ҳисобидан» экспорт қилиш айрим ҳолларда тақиқланади.

BIS ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган алоҳида «ташвишга сабаб бўлувчи» товарлар санаб ўтган: самолётлар учун эҳтиёт қисмлари, гидроакустика тизимлари, антенналар, спектрофотометрлар, синов ускуналари, GPS тизимлари, вакуум насослари ва нефть конларида фойдаланиладиган ускуналар.

Аввалроқ АҚШ Россия Федерацияси ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон компаниясига нисбатан санкциялар жорий этгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон санкция остидаги товарлар учун транзит давлатлар рўйхатига киритилди