15:57 / 19.07.2022
1 155

Ўзбекистон ва Грузия Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи транспорт йўлаклари тизимини ишга туширади

Ўзбекистон ва Грузия Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи транспорт йўлаклари тизимини ишга туширади
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2022 йил 19 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Грузия ташқи ишлар вазири Илия Дарчиашвили билан учрашув ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар давлатлараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилди. Сиёсат, иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Транспорт-транзит соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Ўзбекистон логистика марказлари ва Грузия денгиз портларидан товарларни экспорт қилиш ва импорт қилишда самарали фойдаланиш, юкларни ташишда ўзаро аснода чегирмалар ва имтиёзлар бериш, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғлайдиган транспорт йўлаклари тизимини яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар алмашинувларни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Грузия маданият ва кино кунларини ўтказиш, шунингдек, биргаликда илмий-техник тадқиқотларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Грузия Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи транспорт йўлаклари тизимини ишга туширади