23:02 / 30.07.2022
1 526

60та ОТМ қуёш фотоэлектр қурилмаларидан фойдаланишга ўтади

60та ОТМ қуёш фотоэлектр қурилмаларидан фойдаланишга ўтади
Фото: Ўзэлтехсаноат
Ўзбекистондаги 60та олий таълим муассасаси ўзини ўзи энергия билан таъминлаш учун қуёш фотоэлектр қурилмаларини сотиб олмоқда. ОТМлар 26-30 июл кунлари “Ўзэлтехсаноат” уюшмасида бўлиб ўтган очиқ кўргазмада турли компаниялар билан 300 миллиард сўмлик шартномалар имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Муқобил энергиядан фойдаланишни бошлаётган олийгоҳлар орасида ЎзМУ, ТДИУ, ТДПУ, ЎзЖОКУ, ТДЮУ, ТМИ ва вилоятлар университетлари ҳамда ОТМларнинг вилоятлардаги филиаллари ҳам бор.

11та компания ОТМларга 4 600 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик қурилмаларини етказиб беради. Фотоэлектрик қурилмалар ўқув бинолари ва ётоқхоналарга ўрнатилиши кутилмоқда.

Давлат олийгоҳларининг бинолари 2025 йилгача босқичма-босқич тўлиқ қуёш фотоэлектрик тизими билан таъминланиши кўзда тутилган. Маблағлар давлат бюджетидан сарфланади.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусовга кўра, 2021 йил ноябр ойида уюшма биносига ўрнатилган қуёш фотоэлектр станцияси харажатларни сезиларли қисқартирган ва электр энергиясидан самарали фойдаланишга ёрдам берган.

Номинал 20 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик тизими уюшма биносидаги электр тақсимлаш тизимига уланган бўлиб, нафақат ўз эҳтиёжи учун қўшимча яшил энергия манбайи сифатида, балки ҳудудда ўрнатилган электрмобиллар учун қувватлаш ускунасига ҳам уланган.

Вазифамиз – тажрибамиз орқали яшил технологияларни жорий этиш самарадорлиги ва улардан манфаатли фойдаланиш мақсадида республикамизда яратилган уникал имкониятларни кенг намойиш этишдан иборатдир
”, – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қарорга асосан, давлат харидларида иштирок этиши чекланган товарларнинг 529 талик рўйхатида генераторлар, радиаторлар ва иситиш қозонлари ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 60та ОТМ қуёш фотоэлектр қурилмаларидан фойдаланишга ўтади