Фото: Bloomberg
Ўзбекистонда июль ойида 0,1 фоизлик дефляция қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Йил бошидан буён инфляция 6,4 фоизни, йиллик нисбатда эса 12,3 фоизни ташкил этди. Июнь ойида инфляция 0,9 фоиз эди.
Инфляция товарлар ва хизматлар нархи кўтарилганда дефляция эса бу нархлар пасайганда содир бўлади.
«Дарё» бошқа мамлакатларда инфляция билан боғлиқ вазият қандайлигини аниқлади. Бунда мамлакатларнинг Марказий банки қайдларидан фойдаланилди.
Марказий Осиё мамлакатларида йиллик инфляция кўрсаткичи:
- Қирғизистон — 13,1 фоиз;
- Қозоғистон — 15 фоиз;
- Тожикистон — 8,3 фоиз.
Туркияда йиллик инфляция кўрсаткичи 78,6 фоизгача кўтарилган. Инфляциянинг бу даражада кўтарилиб кетишига Туркия Марказий банкининг пул-кредит сиёсати ва 1 йилдан ошиқ вақт ичида фоиз ставкани оширмагани сабаб бўлмоқда.
Июнь ойидаги маълумотларга кўра, Россияда инфляция даражаси 15,9 фоизга етган.
Федерал резерв маълумотларига қараганда АҚШда инфляция даражаси эса 9,1 фоизни ташкил этган.
Жанубий Кореядаги инфляция даражаси 24 йилдан буён энг юқори даражага чиққан — 6 фоиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?