
Шаҳзода Муҳаммедовани мухлислари нафақат актриса, балки қўли гул дизайнер сифатида яхши билишади, деб ёзмоқда "Qalampir.uz". У шу бугунга қадар кўплаб санъаткорларнинг либосларини ҳам тикиб берган. Актриса ижтимоий тармоқлар орқали пойтахт марказида янги ателье ва либослар дўкони очаётгани ҳақида хабар берди. Унинг маълум қилишича, бу дўконда фақат Шаҳзода Муҳаммедова муаллифлигидаги либослар сотилади.
Телебошловчиликда ҳам ўзини синаб кўрган актриса бироз аввал хонандалик фаолиятини ҳам бошлаган эди. Айни дамда эса у хонандаликка буткул нуқта қўйганини маълум қилди. Шаҳзода хонандаликни тўхтатишини қўшиқ яратиш ва клип олишдаги сарф-харажатларнинг қимматлиги билан боғлаганди.
Муҳаммедованинг сайтимизга хабар беришича, дўконнинг очилиш маросими 1 май куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар