2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 млн долларга тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар энг кўп 5 та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.
Дастлабки олти ойда Ўзбекистон асосан қовун ва тарвузни Қозоғистон (47 минг тонна), Россия (23,4 минг тонна) ва Қирғизистонга (14,4 минг тонна) экспорт қилган.
Беларусь (1,9 минг тонна) ва Тожикистон (9,3 минг тонна) ҳам ўзбек қовун-тарвузларини харид қилган.
2022 йилнинг дастлабки етти ойида хорижга энг кўп Тошкент (23,4 минг тонна), Фарғона (12,8 минг тонна)ва Андижон (11,4 минг тонна)вилоятлари қовун ва тарвуз сотган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди