00:10 / 05.09.2022
1 264

Бозор иқтисодиёти ва капитализм ўртасидаги фарқни биласизми?

Бозор иқтисодиёти ва капитализм ўртасидаги фарқни биласизми?
Қулоғимизга «бозор иқтисодиёти» атамаси тез-тез чаланиб туради. Аммо, кўплар мазкур тушунча ўзи нима эканлиги ва унинг тарихи ҳақида етарли билимга эга эмас. Қуйида шу тўғрисида суҳбатлашамиз.

Эркин бозор тизими деганда одамлар ихтиёрий равишда бир-бири билан савдо қиладиган, маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб ҳамда таклиф тартибни яратадиган иқтисодиёт тушунилади. Бунда давлат аралашуви ва тартибга солиши жуда кам ёки умуман бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, соф эркин бозорда жисмоний шахслар ва компаниялар иқтисодий жиҳатдан ўзлари хоҳлаганича ҳаракат амалга оширишлари мумкин.

Бозор иқтисодиёти одамлар бир-бири билан савдо қила бошлаганидан бери турли шаклларда мавжуд бўлиб келган. Эркин бозорлар тилдан фарқли равишда ижтимоий мувофиқлаштиришнинг табиий жараёни сифатида пайдо бўлди. Яъни, ҳеч бир интеллектуал ихтиёрий айирбошлаш ёки хусусий мулк ҳуқуқини ихтиро қилмаган; ҳеч бир ҳукумат ҳам буни концепция қилиб ишлаб чиқмаган ёки пулни айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланишни биринчи амалга оширмаган.

Асосий кейслар

Эркин бозор – бу ихтиёрий айирбошлаш, талаб ва таклиф қонунлари давлат аралашувисиз иқтисодий тизим учун ягона асос бўладиган бозордир.

Эркин бозорларнинг асосий хусусияти – мажбурий битимлар ёки битимлар бўйича шартларнинг йўқлиги.

Эркин бозорни ҳеч ким ихтиро қилмаган; у савдо ва савдо учун ижтимоий институт сифатида органик равишда пайдо бўлди.

Эркин савдо тарафдорлари ҳукумат аралашуви ва тартибга солишдан норози бўлишсада, хусусий мулк ҳуқуқлари, чекланган жавобгарлик ва банкротлик тўғрисидаги қонунлар каби баъзи ҳуқуқий асослар глобал эркин бозорларни рағбатлантиришга ёрдам берди.

Эркин бозор қачондан пайдо бўлган?

Бундан кўп асрлар илгари пулсиз ҳам одамлар бир-бири билан савдо қилишган. Бунинг далиллари тарихий манбалар тушунтира оладиганидан анча узоққа ҳам чўзилади. Савдо дастлаб норасмий эди, аммо иқтисодий иштирокчилар охир-оқибат валюта айирбошлаш воситаси ушбу фойдали операцияларни осонлаштиришга ёрдам беришини тушунишди.

Энг қадимги айирбошлаш воситалари қишлоқ хўжалигидарўй берган. Масалан, айрим таҳлилчилар дон ва қорамолдаги айирбошлашни милоддан аввалги 9000-6000 йилларда вужудга келганини тахмин қилишади. Бу милоддан аввалги 1000 йилларгача амалда бўлган. Кейин Хитой ва Месопотамияда металл тангалар зарб қилинди ва бу пул вазифасини бажарадиган товарнинг биринчи маълум намунаси ҳисобланди.

Икки устун

Бозор иқтисодиётининг икки устуни мавжуд: ихтиёрий айирбошлаш ва хусусий мулк. Савдо у ёки бу бирисиз содир бўлиши мумкин, аммо бу бозор иқтисодиёти бўлмайди. Яъни, фақат биттаси билан амалга оширилса марказлаштирилган тарзда бўлади.

Хусусий мулк тушунчаси тарихий манбалар ёзилишидан анча олдин мавжуд бўлган, лекин бунга оид муҳим далиллар 17-18-асрлар, аниқроғи Жон Локкдан кейин пайдо бўлди.

Маълумот учун, Жон Локк – инглиз педагоги ва файласуфи, эмпиризм ва либерализм вакили. Унинг ғоялари гносеология ва сиёсий фалсафанинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. У маърифатпарварлик даврининг энг нуфузли мутафаккирлари ва либерал назариётчиларидан бири сифатида тан олинган.

Эркин бозорлар капитализмдан фарқланади

Эркин бозорларни капитализмдан фарқлаш муҳимдир. Капитализм – бу товарлар қандай ишлаб чиқарилишининг иқтисодий тизими – бу ерда бизнес эгалари ва инвесторлар (капиталистлар) компания, корпорация ёки завод каби марказлаштирилган ташкилотда ишлаб чиқаришни ташкил қилади. Умуман, капиталистлар барча ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилади. Яъни, кўчмас мулк, хом ашё, тайёр маҳсулотлар ва фойда.

Шунингдек, капиталистлар, ўз навбатида, иш ҳақи эвазига ишчиларни ёллайди. Ўз навбатида ишчилар меҳнат асбоблари, хом ашё, тайёр маҳсулот ёки фойданинг ҳеч бирига эгалик қилмайди – улар фақат иш ҳақи учун хизмат қилади.

Эркин бозор эса иқтисодий тақсимот тизимидир. У талаб ва таклиф қонунлари орқали иқтисодиётда ким нима ва қанча олишини белгилайди.

Бозор кучларига тарихий қаршилик

Эркин бозор амалиётидаги кўплаб тарихий ютуқлар дастлаб мавжуд элита томонидан бир оз қаршилик билан кутиб олинган. Масалан, бозорнинг ихтисослашуви ва меҳнат тақсимотига бўлган тенденцияси феодал Европада зодагонлар орасида мавжуд бўлган каста тизимига зид эди.

Оммавий ишлаб чиқариш ва завод ишлари ҳам худди шундай сиёсий алоқадор гилдиялар томонидан эътироз билдирилди. Технологик ўзгаришлар 1811-1817 йиллар оралиғида луддитларнинг ҳужумига учраган. Хусусан, немис иқтисодчиси Карл Маркс давлат ишлаб чиқариш воситаларига бўлган барча хусусий мулкни тортиб олиши керак деб ҳисоблаган.

Ўтган тарих давомида марказий ҳокимият ва давлат аралашуви бозор иқтисодиётининг асосий рақиби бўлиб келган. Замонавий тилда бу кўпинча социализмга қарши капитализм сифатида тақдим этилади. Ушбу сўзларнинг умумий талқини ва уларнинг ҳақиқий маънолари ўртасида техник фарқларни ажратиш мумкин бўлсада, улар азалий можаронинг замонавий кўринишларини ифодалайди, яъни давлат назоратига қарши ихтиёрий бозорлар.

Деярли барча замонавий иқтисодчилар бозор иқтисодиёти ҳукумат аралувига қараганда самаралироқ ишлайди, деган фикрга қўшилади. Шунга қарамай, иқтисодий ишларда эркинлик ва ҳукумат назорати ўртасидаги тўғри мувозанат ҳақида ҳали ҳам жиддий мунозаралар давом этмоқда.

Нурилло Тўхтасинов тайёрлади

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бозор иқтисодиёти ва капитализм ўртасидаги фарқни биласизми?