14:50 / 16.09.2022
1 002

Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари бизнес шериклиги ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари бизнес шериклиги ҳафталиги ўтказилади
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

ШҲТни 2040 йилгача ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги, ушбу ҳужжат кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантириш устувор йўналишларини белгилаб бериши лозимлиги таъкидланди.

Президент иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик амалий таъсирчанлигини ошириш ғоят муҳим эканини қайд этди.

Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётлари бир-бирини ўзаро тўлдириб боришдаги афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд салоҳиятни максимал даражада оширишдан манфаатдор. Шу муносабат билан ШҲТ янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорлик умумий маконини шакллантириш таклиф этилди.

Мамлакатлар ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатлик аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдори. Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш, унинг асосида ягона электрон платформа яратиш таклиф этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари бизнес шериклиги ҳафталиги ўтказилади