Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
3 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапешт шаҳрида ўзбек-венгер бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, форумда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Венгрия бизнес вакилларини ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга чақирди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон венгриялик тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шу муносабат билан Венгрия компаниялари учун Ўзбекистонда алоҳида саноат зонаси ажратиш, маҳсулотларга эксклюзив имтиёзлар бериш ва кафолатли харид қилиш, шунингдек, ташкил этилаётган устувор лойиҳаларни молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан истиқболли ташаббусларни биргаликда амалга ошириш каби аниқ чора-тадбирларни қайд этиди.
Форум давомида венгер компанияларига инвестициявий имкониятлар, жумладан, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, электроника ва электротехника, тўқимачилик, автомобилсозлик, кимё ва қурилиш саноати соҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга GSP+ бенефисиар мақоми берилгани туфайли Европа Иттифоқи ҳамда МДҲ бозорларига имтиёзли чиқиш имкониятларидан фойдаланиб самарали саноат кооперацияси занжирларини яратиш истиқболлари венгриялик ишлаб чиқарувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Венгриянинг вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида «Г2Б» ва «B2B» форматидаги учрашувлар ҳам ташкил этилиб, улар давомида иштирокчилар қўшма корхоналар яратиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш борасидаги масалаларни атрофлича ишлаб чиқишга муваффақ бўлди.
Форум якунлари бўйича Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очиб берувчи қатор икки томонлама ҳужжатлар, инвестисия битимлари ва экспорт шартномалари имзоланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди