Венгрия раҳбарияти Ғарб босимига қаршилик кўрсатиб, Россияга қарши санкцияларни фаол танқид қилади ва шарқий шерикларга қизиқиш билдиради, улардан бири Ўзбекистондир.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида Президент Каталин Новак ва Бош вазир Виктор Орбан билан учрашди.
Президент ташрифи икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда қандай аҳамиятга эга, Венгрия ва Ўзбекистонни нима бирлаштирмоқда ва нега Будапешт тобора Шарққа интилмоқда.
Қипчоқ тамойиллари сари
Венгриянинг "Шарққа" ҳаракатининг тенденцияси бир неча йил олдин шаклланган. Виктор Орбан 2018 йилда Чўлпон-Отада бўлиб ўтган туркий тилли давлатлар раҳбарларининг саммитида таъкидлаганидек, венгерлар “христианлар, аммо қипчоқ-туркий тамойиллари асосида яшайди”.
Тарихий маълумотларга кўра, қадимги венгерлар замонавий марказий Россиядаги Урал минтақасидан келиб чиққан ва Шарқий Европа даштлари орқали замонавий яшаш ҳудудига кўчиб ўтган.
Венгерларнинг туркий келиб чиқиши замонавий венгр жамиятида доимий равишда такрорланади. Орбаннинг Шарққа йўналтирилганлиги унинг Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк бўлиш мақсадини кўрсатади.
Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ҳам худди шундай руҳда ривожланмоқда. Ушбу олий даражадаги муносабатларнинг бошланиши Виктор Орбаннинг 2021 йилда Тошкентга ташрифи бўлди. Ўшанда президент Шавкат Мирзиёев Будапешт билан савдо ҳажмини ошириш истагини билдирган эди.
Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг статистик маълумотларига кўра, Тошкент ўз мақсадига эришди – сўнгги беш йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,8 баробар ошиб, 114 миллион долларга етди.
Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари
Ўзбекистонда венгриялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 10 та корхона фаолият кўрсатиб, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, шунингдек, тўқимачилик, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати соҳаларида 37 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто душанба куни Будапештда очилган Венгрия-Ўзбекистон бизнес-форумида Венгрия ва Ўзбекистон ўртасида барқарор шериклик мавжудлигини айтди.
Буни имзоланган қатор шартнома ва меморандумлар тасдиқлайди. Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги ҳамкорлар билан жами 15 та ҳужжат имзолади.
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида атом энергетикаси бўйича ҳар томонлама ҳамкорлик дастурининг ишга туширилиши алоҳида эътиборга лойиқдир.
"Венгрия ва Ўзбекистон ядровий соҳада кенг қамровли ҳамкорлик дастурини йўлга қўяётгани алоҳида аҳамиятга эга. У учта элементдан иборат бўлади, биринчи навбатда, Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда қурилаётган АЭСда, катта эҳтимоллик билан Венгрия совутиш тизими қўлланилади, чунки маълум жойларда атом электр станциялари учун сув етарли эмас”, — дея Питер Сияртодан иқтибос келтиради РИА Новости.
Ўзига тўқ мамлакатлар ҳамкорлиги
Венгрия мустақил ташқи сиёсат юритаётган кам сонли давлатлардан бири, бунинг далили ҳам постсовет давлатлари билан ҳамкорлик, ҳам Туркий тиллидавлатлар ташкилотида кузатувчи мақомидир, деди постсовет тадқиқотлари маркази эксперти Станислав Притчин, тарих фанлари номзоди.
“Венгрия Европа Иттифоқида қадриятлар масалаларида ҳам, иқтисодий мавқеи масалаларида ҳам алоҳида мавқега эга”, деди у Sputnik нашрига берган шарҳида.
“Иқтисодий модели жиҳатидан Венгрия қўшниларидан жуда фарқ қилади. Виктор Орбан ҳокимият тепасига келганида, глобаллашув формати ва Венгриянинг глобаллашувдаги иштироки қайта кўриб чиқилди.
Будапешт асосий эътиборни миллий ишлаб чиқарувчиларга ва уларни глобаллашувдан ўзига бозор қуриш учун фойдаланган йирик корпорациялар манфаатига зид равишда, қўллаб-қувватлашга қаратди", дея тушунтиради Станислав Притчин.
"Бу Венгриянинг иқтисодий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлаши ва Европа Иттифоқидаги қўшниларига нисбатан автономияга олиб келди. Шу сабабли Венгрия халқаро майдонда ўзаро ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ имкониятларни сақлаб қолмоқда", - дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбан сўнгги пайтларда Европа Иттифоқи ва Ғарб давлатлари сиёсатини фаол танқид қилиш билан танилган эди. Хусусан, Венгрия бош вазири бир неча бор Россияга қарши санкцияларга қарши қаттиқ гапирган.
"Иқтисодий муаммоларнинг сабаби... яъни санкциялар туфайли энергия нархи бир неча марта ошди. Энергия нархининг ошиши инфляциянинг ошишига олиб келди. Энергия учун бундай даҳшатли нархлар иқтисодий жараёнларнинг оқибати эмас. Демак энергия нархининг ошишига иқтисодиёт эмас, балки сиёсат сабаб бўлди, жавобгар - Брюссел қарорлари", - деди Орбан Венгрия парламентида.
У, шунингдек, мамлакатда Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари бўйича фуқароларнинг фикрини ўрганиш учун миллий маслаҳатлашувлар бошланганини маълум қилди.
Бундан ташқари, Венгрия ҳукумати Украина учун қуролларни ўз ҳудуди орқали олиб ўтишга рухсат бермайди ва Россияга қарши маълум санкциялар жорий этилишига тўсқинлик қилмоқда, хусусан, улар атом энергиясини санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш ва Россия нефтига максимал чекловлар ўрнатишга қарши чиқди.
Қадриятлар ҳақида гапирганда, Венгрия бир жинсли никоҳларни тақиқлади ва анъанавий оилавий қадриятлар ҳимояланганлигини таъкидлаб, ЛГБТ ҳамжамиятига фарзанд асраб олиш ҳуқуқини рад этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди