00:23 / 02.11.2022
1 209

Марказий банклар учинчи чоракда рекорд миқдорда олтин сотиб олди

Марказий банклар учинчи чоракда рекорд миқдорда олтин сотиб олди
Фото: Bloomberg
2022 йилнинг учинчи чорагида жаҳон марказий банклари 399,3 тонна олтин сотиб олган. Бу ҳақда Бутунжаҳон олтин кенгаши маълумотларида айтилади.

Учинчи чоракдаги кўрсаткич ўтган чоракка нисбатан 115 фоизга кўпдир. Бу марказий банклар томонидан 2000 йилдан бери энг йирик чораклик қимматбаҳо метал хариди бўлди.

2018 йилнинг учинчи чорагида ўрнатилган аввалги рекорд деярли икки баравар кам — 241 тоннани ташкил қилган.

Йил бошидан буён харидларнинг умумий ҳажми (673,01 тонна) 1967 йилдан бошлаб ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ҳам ошиб кетди.

Ўзбекистон фаол равишда олтин сотиб олишда давом этмоқда. Бироқ мамлакат март ойидан бери олтин сотаётгани йўқ.

Учинчи чоракда олтиннинг энг йирик харидорлари Туркия, Ўзбекистон ва Қатар марказий банклари бўлди.

Туркия 31 тонна олтин сотиб олиб бу борада етакчи бўлиб турган бўлса, Ўзбекистон 26 тонна олтин сотиб олган ҳолда иккинчи бўлган.

Марказий банкларнинг бу даражада кўп олтин сотиб олаётгани — учинчи чоракда нархлар бир неча йиллик энг паст даражада бўлгани билан изоҳланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банклар учинчи чоракда рекорд миқдорда олтин сотиб олди