
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо операциялари ҳисоб-китобларининг қарийб 60 фоиз аллақачон миллий валюталарда амалга ошириляпти, Ўзбекистон бу жараённи фаоллаштиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки раиси Мамаризо Нормуротов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik
“Экспорт-импортдаги ҳисоб-китобларнинг тахминан 57 фоизи аллақачон рубль ва сўмда амалга оширилмоқда”, - деди Нормуротов Самарқанддда халқаро иқтисодий форумидоирасида.
Шунингдек, МБ раиси Ўзбекистон бу жараённи “Азия-Инвест банк” кўмагида фаоллаштиришга тайёрлигини қўшимча қилди.
“Азия-Инвест банк” АЖ – “Ташқи иқтисодий фаолият Ўзбекистон миллий банки” АЖ нинг Россиядаги шўъба банки ҳисобланади. У икки мамлакат молия-банк соҳасида миллий капиталдан фойдаланишнинг илғор шаклларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталар улушини ошириши хабар қилинган эди. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида имзолаган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияда кўзда тутилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.