Россия 2023 йилда Ўзбекистоннинг қайси соҳаларига инвестиция киритади

Россия 2023 йилда Ўзбекистоннинг қайси соҳаларига инвестиция киритади
1-2 декабрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми бўлиб ўтди, унда Россия бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.

Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори Алексей Зубец Sputnik мухбири Алина Ниязбакиевага Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар фаоллашгани ҳисобга олинса, келаси йилда Россия инвестициялари сони яна ошиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида гапирди.

“Ҳозир россиялик инвесторларнинг потенциал қизиқиш доираси кескин ошиб бормоқда, чунки Россияни қизиқтириши мумкин бўлган қўшимча лойиҳаларнинг бутун бир тўплами мавжуд. Шу муносабат билан инвестициялар кўп карра ошиши керак, чунки Ўзбекистон Россия учун импорт ўрнини босиш ва иқтисодиётнинг янги тармоқларини яратишда асосий ҳамкорлардан бирига айланиши мумкин”, дея таъкидлади эксперт.

Россия ва Ўзбекистон иштирокидаги ягона иқтисодий макон қандай кўринишда бўлиши мумкин? Икки давлатнинг мустақил молиявий ва тўлов инфратузилмасичи? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш учун Sputnik мухбири билан суҳбатни томоша қилинг.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар