Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси қурилади, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2022 йил 30 декабрда «Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Унга асосан, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 61,9 гектар майдонида замонавий «Ҳ» тоифасидаги комбинацияланган циклда ишлайдиган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилади. Мазкур станция 2026 йилда ишга туширилади.
Лойиҳа доирасида фойдали иш коэффициенти 60 фоиздан юқори бўлган қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига йилига 12 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва бунинг натижасида йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Объект қурилиши давомида 2500 нафар, ишга туширилгандан сўнг эса 120 нафар доимий иш ўринлари яратилади.
Таъкидланишича, мазкур йирик лойиҳа халқаро очиқ тендер савдоларини ўтказиш орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро молия корпорациясининг техник кўмагида ўтказилган халқаро очиқ тендерда 2021 йил 19 ноябрь куни EDF International С.А.С. (Франция), Nebras Power Investment Management B.V. (Қатар), Sojitz Corporation (Япония) ва Kyuden International Corporation (Япония) компаниялари консорциуми ғолиб бўлган эди.
Маълумот учун, 2022 йил 20 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 220 МВт қувватли янги ИЭС ишга туширилди. Шунингдек, 2022 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 1500 МВт қувватли замонавий ИЭС ишга туширилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди