Фото: Bloomberg
2023 йилда Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулоти илгари кутилган 0,1 фоизга пасайиш ўрнига 0,6 фоизга ўсади. Бу ҳақда Goldman Sachs инвестиция банкига таяниб Bloomberg хабар берди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи иқтисодиёти газ нархининг пасайиши ва Хитойда коронавирусга қарши чекловларнинг илгари бекор қилиниши туфайли рецессиядан қочишга муваффақ бўлди.
Goldman Sachs маълумотларига кўра, 2023 йил қишда Европа иқтисодиётининг ўсиши заифлигича қолади — ялпи ички маҳсулот атиги 0,1 фоизга ўсади. Шундан сўнг ўсиш 2023 йил охирига келиб 0,6 фоизгача тезлашади.
Goldman Sachs таҳлилчилари, шунингдек, 2023 йил охиригача ЕИ инфляцияси 3,25 фоизгача тушишини кутмоқда.
«Кучли фаоллик, мустаҳкам асосий инфляция ва агрессив шарҳларни ҳисобга олган ҳолда, биз Европа Марказий банки келгуси ойларда чораларни сезиларли даражада кучайтиришини кутмоқдамиз», дейилади Goldman Sachs баёнотида.
Декабрь ойида ECB Европа Иттифоқи нархларининг 2023 йилда 6,3 фоизга, 2024 йилда 3,4 фоизга ва 2025 йилда 2,3 фоизга ошишини прогноз қилди.
Халқаро валюта жамғармаси 2023 йилда Европа Иттифоқи давлатларининг ярми Россия ва Украина ўртасидаги уруш туфайли таназзулга юз тутиши мумкинлигини айтди.
Янги йил арафасида Financial Times таҳлилчилари ҳам Европа Иттифоқида рецессия муқаррарлиги ва ишсизлик ортиб бораётгани ҳақида ёзди.
Еврозонадан иқтисодчиларнинг тахминларини ўзгартирган асосий омил об-ҳавонинг аномал иссиқлиги (масалан, Берлинда янги йил арафасида ҳаво ҳарорати +15 даража) ва истеъмолнинг камайиши туфайли газ нархининг кескин пасайиши бўлди. Январь ойи бошида Европада газ нархи 2021 йил сентябр ойидаги қийматларга тушди.
Айни пайтда у 1 000 куб метр учун 700 доллардан паст нархда сотилмоқда — 2022 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан беш баравар ва 15 февралдан кучга кириши мумкин бўлган Европа Иттифоқидаги газ нархлари чегарасидан 2,5 баравар паст.
Яна бир омил Хитойнинг «кашфиёти» эди. Пекин 8 январдан бошлаб мамлакатга коронавирус тести манфий бўлган саёҳатчилар учун мажбурий карантинни бекор қилди.
2022 йил декабрь ойида Хитой ҳукумати маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган айрим чекловларни ҳам олиб ташлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади