Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
16 январь куни Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ушбу мамлакат савдо ва саноат вазири Ган Ким Ёнг билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
«Шу кунларда рўй бераётган воқеалар мамлакатларимиз ўртасидаги шерикликни барча соҳаларда янада чуқурлаштиришга кучли туртки бўлиб, Ўзбекистон—Сингапур муносабатлари тарихида мутлақо янги саҳифа очади», — деган Ган Ким Ёнг мулоқот чоғида.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий соҳада туб ўзгаришлар рўй берди. Бу Сингапур компанияларига Ўзбекистон бозорига эркин кириб, фаол тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имкониниятини яратди. Шу муносабат билан, уларнинг муваффақияти бошқа инвесторларни ҳам ушбу ҳаракатга жалб қилинганлиги таъкидланди.
Шу куни эрталаб бизнес-форум бўлиб ўтди, унда икки мамлакатнинг етакчи ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли устувор йўналишларини қамраб олувчи 23 та икки томонлама битимлар рўйхати имзоланди. Бундай бой натижалар Сингапур ишбилармон доираларининг деярли барча тармоқларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга катта қизиқиш билдираётганидан далолат беради.
«Биз иложи борича кўпроқ корхоналар Ўзбекистон ва унинг улкан салоҳияти ҳақида билишини истаймиз. Бунинг учун мамлакатингизга янги инвесторларни жалб этишда доимий ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Шунингдек, биз Ўзбекистон товарларининг Жануби-Шарқий Осиё ва бутун Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиши учун кўприк бўла оламиз», — деган Сингапур савдо ва саноат вазири.
Учрашувдан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шу тариқа, давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро меморандум имзоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон—Сингапур Савдо-саноат палатасини ташкил этиш ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш бўйича Сингапур тажрибасини Ўзбекистонга жалб этишни белгиловчи қатор келишувлар қабул қилиш масаласи келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди