Ўзбекистонда президент фармони билан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади.
Хабарга кўра, 28 март куни Президент Администрацияси масъуллари иштирокида ўтказилган махсус брифингда яқин кунларда давлат раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қонунлар юзасидан маълумотлар берилди. Унда Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев 28 март куни иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида фармонни имзолаганини маълум қилган. Мазкур фармонда 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7 фоизга оширилиши белгиланган.
Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 347 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори 677 минг сўм ва ногиронлик пенсияси, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиянинг энг кам миқдори 747 минг этиб белгиланмоқда. Нафақаси ошадиган фуқаролар сони 4 000 400 тани ташкил этади.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини ошириш бўйича фармонга асосан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 980 минг сўм этиб ва баъзавий ҳисоблаш миқдори эса 330 минг сўм этиб белгиланмоқда. Бу билан қарийб 2 млн бюджет ташкилотлари: шифохона, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий соҳада ишлайдиган ходимларнинг ойлиги оширилмоқда. Бунга умумий 8,1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиляпти.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг