10:10 / 19.04.2023
203

Украина 2023 йил январида Ўзбекистонга энг кўп олма етказиб берди

Украина 2023 йил январида Ўзбекистонга энг кўп олма етказиб берди

2023 йил январь ойида Россия билан уруш, мураккаб ва қиммат логистика ҳамда украиналик боғбонлар дуч келадиган кўплаб қийинчиликларга қарамай, Украина Ўзбекистон бозорига энг йирик олма етказиб берувчи бўлди. Бу ҳақда EastFruit'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

2023 йил январь ойида Украинадан Ўзбекистонга олма экспорти 360 тоннага етди ва Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши ҳали бошланмаган 2022 йилнинг ўша ойидаги етказиб бериш ҳажмидан 24 фоизга ошди.

Украина олмаси январь ойида Эрон, Молдова ва Туркия олмасини Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқарди. Ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга янги олма етказиб бериш мос равишда 32 баробар, 3 баробар ва 4 баробарга камайди.

Польша январь ойида Ўзбекистонга олма етказиб бериш бўйича Украинага деярли етиб олди. Икки мамлакат орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай, Польша бир ойда 351 тонна олма экспорт қилган.

Улгуржи нархлар мониторинги шуни кўрсатадики, 2023 йил январь ойида Украина ва Польшада янги Golden Delicious олмаларининг улгуржи нархлари Ўзбекистондагидан паст бўлган.

Шу билан бирга, Молдовада нархлар Украина ва Польшага қараганда бироз юқорироқ эди. 2023 йил февраль ойида Ўзбекистонда олма нархи ўсишда давом этди, бироқ Украина ва Польшада барқарорлигича қолди ва бу Ўзбекистонга экспортни янада фойдалироқ қилди.

2022 йил декабрь ойида Украина Ўзбекистонга 274 тонна янги олма экспорт қилган бўлса, ноябрь ойида — Ўзбекистон бозорида маҳаллий арзон олма ҳали кўп бўлган пайтда бу кўрсаткич 39 тоннани ташкил этган эди.

Ўтган йили Украина олмасининг Ўзбекистонга экспорти февраль—апрель ойларида энг юқори чўққига чиққанди, ўшанда уч ой ичида Марказий Осиёнинг ушбу давлатига бир ярим минг тоннадан ортиқ янги Украина олмаси кириб келган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Украина 2023 йил январида Ўзбекистонга энг кўп олма етказиб берди
ePN