2014 йил натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори “Unitel” компаниясининг соф даромади 2013 йилга нисбатан 7 фоизга ўсди ҳамда 178 млн долларни ташкил қилди, деб хабар берилди “Unitel” матбуот хизматида.
Оператор маълумотларига кўра, EBITDA (асосий воситаларнинг эскириши, номоддий амортизация ва активларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ зарарларни чиқариб ташлашдан олдинги операцион фойда) кўрсаткичи бир йил ичида 33 фоизга ошиб, 461 млн долларни ташкил этди.
Бир вақтнинг ўзида операцияларнинг даромадлилиги 13 фоизга, яъни 64,2 фоизгача ўсди. ARPU кўрсаткичи (уяли алоқа мижозининг бир ойда ўртача тўлаган ҳаққи) 16 фоизга ўсди, яъни 5,8 долларни ташкил қилди. MOU кўрсаткичи (бир мижознинг бир ойда ишлатган дақиқалари миқдори) 528 дақиқагача етди (75 дақиқага ошди).
Компаниянинг Ўзбекистондаги мижозлари сони 10,6 миллиондан ибоарат (1 фоизга ўсди). Янги қурилмалар ва замонавий базавий станцияларни сотиб олиш учун ажратилган инвестициялар ҳажми 79 млн долларни ташкил қилди (2013 йилга нисбатан 2,9 марта камайган.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди