00:07 / 02.05.2023
242

Ўзбекистон банкларида нақд пуллар учун электрон майдон йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон банкларида нақд пуллар учун электрон майдон йўлга қўйилмоқда

Марказий банк томонидан “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуаси амалиётга жорий этилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Регулятор томонидан “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га ҳамда “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгартиришлар асосан “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуасини амалиётга жорий этиш билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, платформани дастлаб Тошкент шаҳридаги банк филиалларида синов тариқасида амалиётга жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик мамлакатнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.

Марказий банк ушбу платформа орқали банкларга нақд пулларни бошқаришда янада эркинлик берилишини таъкидлаган.

Бунда банклар эҳтиёжидан ортиқча нақд пулларни ушбу платформа орқали таклиф қилиши, нақд пулга талаби бўлган банклар эса келишув асосида нақд пулларни жалб қилиши мумкин.

Таъкидланишича, платформа орқали нақд пулларга бўлган талаби қондирилмаган банк бўлинмалари Марказий банк томонидан нақд пуллар билан таъминланади.

2023 йилнинг биринчи чорагида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайиб, 40 трлн сўмни ташкил қилган.

Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон банкларида нақд пуллар учун электрон майдон йўлга қўйилмоқда