14:35 / 17.06.2023
105

Жаҳон банки: 2023 йилда пул ўтказмалари ўсиши секинлашади, бу Марказий Осиёда яққол сезилади

Жаҳон банки: 2023 йилда пул ўтказмалари ўсиши секинлашади, бу Марказий Осиёда яққол сезилади
2023 йилда паст ва ўрта даромадли мамлакатларга пул ўтказмалари 1,4 фоизга қисқариб, 656 млрд доллар атрофида бўлади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг янги прогнозида айтилади.

Ушбу ҳолат пул юборилаётган мамлакатлардаги иқтисодий фаолликнинг секинлашиши билан боғлиқ бўлиб, таҳлилчиларнинг фикрича, бу иш ҳақи ва мигрантларнинг бандлиги ўсишини чеклайди.

Барча ҳудудларда, айниқса Европа ва Марказий Осиёда (1 фоиз) ва Жанубий Осиёда (0,3 фоиз) секинлашув кутилмоқда. «Европа ва Марказий Осиёда юқори база эффекти ҳамда рублнинг АҚШ долларига нисбатан заифлашиши туфайли пул ўтказмаларининг ўсиши секинлашмоқда», — дейилади прогнозда.

Минтақалар бўйича Европа ва Марказий Осиёга пул ўтказмалари оқими ўтган йили рекорд даражага етди ва 19 фоизга ўсиб, 79 млрд долларни ташкил қилди. Ушбу ўтказмаларнинг асосий қисми Россиядан жўнатилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон банки: 2023 йилда пул ўтказмалари ўсиши секинлашади, бу Марказий Осиёда яққол сезилади