10:08 / 02.09.2023
129

Август ойида Ўзбекистонда нархлар қанчага ошгани очиқланди

Август ойида Ўзбекистонда нархлар қанчага ошгани очиқланди

2023 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

2023 йилнинг август ойидаги истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9,0 фоизга етди.

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Август ойида Ўзбекистонда нархлар қанчага ошгани очиқланди