Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Al Mirqab Capital холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Al Mirqab Capital холдинги 1983 йилда асос солинган, АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда For Seasons, Тhе Ritz Carlton ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхона эгасидир. Компания активлари қиймати 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.
Учрашувда қуйидагилар бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган:
- меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш;
- логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш.
Хусусан, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, Ўзбекистонда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилди. Инвестиция лойиҳалари қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг