
Саудия Арабистони Россия, Эрон ва Ироқ билан Осиё нефть бозори учун кураш доирасида қора олтин навига кўра, ҳар бир баррелини 0,7дан 1,3 долларгача арзонлаштирди, деб хабар қилмоқда The Wall Street Journal газетаси асосида “Кун” хабар беради.
"Бу қарор, Саудия Арабистонининг Осиё бозорида иштирок этаётган Европа ва Яқин шарқ мамлакатларига нисбатан рақобат бардошлигини ошириш мақсадида қабул қилинди", - деган нашр манбаси.
Шу йилнинг иккинчи чорагида, Саудия подшоҳлиги Ҳиндистонга нефть етказиб бериш бўйича ўз ўрнини Ироққа бўшатиб берган эди. Маълумотларга кўра, Ироқ Саудияга кўра 1 млн тонна кўпроқ, жами 11 млн тонна нефть етказиб берган.
Саудия Арабистони Хитойда Россия билан тўқнаш келмоқда. Россия, Хитой божхонаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан нефть экспортини 9 фоизга кўпайтириб, Хитойга июнь ойида 4 млн тонна нефть етказиб берган. Саудиянинг шу ойдаги экспорти эса, 14 фоизга тушиб кетган ва 4,6 млн тоннани ташкил этган.
JBC консалтинг компанияси ахборотига биноан, Эроннинг Хитой, Япония ва Жанубий Кореяга жами нефть экспорти 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида 29 фоизга ўсиб, кунига 1,4 млн баррелни ташкил этган. Бундан ташқари, Эрон иккинчи чоракда Ҳиндистонга 5 млн тонна нефть етказиб берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг