15:50 / 14.03.2024
223

Шавкат Мирзиёев: “Фақат қайтимни ўйлаб, ресурсларни доимий мижозига беряпти”

Шавкат Мирзиёев: “Фақат қайтимни ўйлаб, ресурсларни доимий мижозига беряпти”
Шавкат Мирзиёев Сирдарёнинг Сайхунобод туманидаги видеоселектор йиғилишида банклар фаолиятини тандиқ қилди.

Президент энг аввало, давлат уларга катта ресурслар ажратаётган бўлса ҳам, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилди.

Қайд этилишича, 2023 йилда маҳалладаги тадбиркорлик учун Сайхунободга 120 миллиард сўм берилган. Туман тадбиркорлари ўтган йил солиқдан 85 миллиард сўмлик имтиёз олган. Лекин бу маблағлар иш ўринларига айланмаётгани, камбағалликни қисқартиришга таъсири сезилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусий секторда яратилган расмий иш ўрни бор-йўғи 968 тага кўпайган.

Яъни, банклар фақат қайтимни ўйлаб, осон йўл билан ресурсларни доимий мижозига беряпти. “Мен ҳам тадбиркор бўлай, маҳаллада иш ўрни яратай”, деган оддий одамлар четда қолиб кетяпти. Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти, — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев тумандаги шундай муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини белгилаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шавкат Мирзиёев: “Фақат қайтимни ўйлаб, ресурсларни доимий мижозига беряпти”