10:08 / 22.03.2024
134

Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди

Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди
2024 йил январ-феврал ойларида мева-сабзавот экспорти ҳажми бўйича энг катта кўрсаткич пиёз маҳсулотида қайд этилди – 73,1 минг тонна.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан экспорти ҳажми мос равишда 58,4 минг тонна ҳамда 23,6 минг тонна бўлган карам ва сабзи жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

мош – 15,8 минг тонна;
узум (қуритилган) – 7,4 минг тонна;
помидор – 5,1 минг тонна;
узум – 4 минг тонна;
тариқ – 3,3 минг тонна;
олхўри (қуритилган) – 3,1 минг тонна;
ерёнғоқ – 2 минг тонна;
бодринг – 1,7 минг тонна;
қалампир – 1,3 минг тонна.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди