Фото: Дунё
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдиалиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Полшада бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Ташриф давомида Польша расмий доира вакиллари, ишбилармонлар, йирик корхона эгалари билан музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон-Полша тадбиркорлари уюшмаси билан биргаликда икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олтиариқ тумани вакиллари томонидан ҳудуднинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича тақдимот қилинди.
Тадбир якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасида В2В учрашувлар ўтказилди. Унда 15 миллион АҚШ долларга тенг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва текстиль маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Полша – Осиё савдо палатаси президенти Януш Пихочински билан кечган мулоқотда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишни кучайтириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Варшава шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа давлатлари бўйлаб етказиб берувчи EWA-BIS МЧЖ раҳбари Марек Марзес билан учрашувда эса Фарғона вилояти ва Олтиариқ туманида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Полша орқали Европа бозорларига сотишга тўғрисидаги келишувга эришилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди