18:01 / 09.08.2024
490

Абдулла Абдуқодиров: “Доллар курсини ушлаш учун тонналаб олтин сотмоқдамиз”

Абдулла Абдуқодиров: “Доллар курсини ушлаш учун тонналаб олтин сотмоқдамиз”
Ўзбекистон иқтисодидаги кўплаб муаммолар Марказий банкни нейтрал регулятор сиёсат олиб бора олмаётгани натижаси ўлароқ юзага келмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Отабек Бакировнинг YouTube’даги “Диалог” лойиҳасида айтиб ўтди.

Скриншот: YouTube / Отабек Бакиров
Иқтисодчининг фикрича, Марказий банк қимматли қоғозлар ва депозитлар бозорида қатнашиши керак эмас.

Иқтисоддаги кўплаб муаммолар Марказий банкнинг нейтрал регулятор сиёсатини олиб бора олмаётганидан бошланмоқда. Аслида, Марказий банк қимматли қоғозлар ва депозитлар бозорида қатнашмаслиги керак. Аммо бизнинг Марказий банк депозитлар бозорида ҳам, қимматли қоғозлар бозорида ҳам қатнашади. Ва имконияти кенг ўйинчи сифатида бозор қоидаларини белгилаб беради. Яъни биринчи навбатда бозордаги нархни белгилаб беради.

Мисол келтираман, бугунги кунда Марказий банк қисқа муддатли депозитларни қабул қилади. Бу депозитларнинг ставкаси 17-18 фоиз. Лекин Марказий банк депозит қўйган тижорат банкларига 17-18 фоиз фойдани қаердан олиб беряпти? Нима, Марказий банк тижорат банкими?

Бу орқали Марказий банк бозорга сигнал бериб, пулнинг нархи шу, демоқчи. Тўғри, бу сигнални бозор қабул қилмаслиги мумкин. Бироқ бу сигнални бозор қабул қилиши учун Марказий банк ўйинга кирмоқда. Ва бозор қоидаларини мажбурламоқда. Асосий гап шунда!
", деди Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.

Абдулла Абдуқодиров
Скриншот: YouTube / Отабек Бакиров

Абдуқодиров ўз фикрида давом этиб, давлат учун халқ хўжалиги ва молиявий барқарорлик муҳим эканлигини, лекин маълум иқтисодий ривожланиш босқичларида битта йўналиш танлашини кераклигини қўшимча қилди.

Бизда 7 йилдан буён молиявий барқарорлик сиёсати юритилади. Лекин бугун молиявий барқарорлик борми? Менинг назаримда, молиявий барқарорлик йўқ. Буни аниқлашда мен учун энг катта мезон — давлат харажатлари ва ташқи қарзнинг ўсиши.

Тўғри, сиз “инфляция ва алмашув курси молиявий барқарор”, дейишингиз мумкин. Агар бизнинг катта олтин захирамиз бўлмаганида, бу даражада алмашув курсини ушлаб тура олмаган бўлардик. Бугун алмашув курсини ушлаб туриш учун ўнлаб тонна олтинни сотишга мажбур бўляпмиз
", деган иқтисодчи.

Шу билан бирга, суҳбат давомида иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистонда пенсия таъминоти учун давлат бюджетидан йилдан йилга кўпроқ маблағ ажратилаётгани хавотирли эканлигини ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтиш вазиятни яхшилашини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Абдулла Абдуқодиров: “Доллар курсини ушлаш учун тонналаб олтин сотмоқдамиз”