Нокиа ва ICEЕ давлатлар учун суверен йўлдош алоқа тизимини яратади

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Финляндиянинг ICEЕ космик компанияси ва Нокиа давлатлар учун суверен йўлдош алоқа тизимини яратиш бўйича келишувга эришди.
- Ушбу лойиҳа доирасидаги илк телекоммуникация йўлдошлари 2028-йилда орбитага чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, у Starlink каби глобал тижорат тизимларига муқобил бўлиши кутилмоқда.
- Лойиҳанинг асосий ғояси муайян давлат томонидан тўлиқ назорат қилинадиган сунъий йўлдош инфратузилмасини барпо этишдан иборат.
Финляндиянинг ICEЕ космик компанияси ва Нокиа давлат буюртмачилари учун ҳимояланган паст орбитали йўлдош алоқа тизимларини биргаликда яратиш бўйича келишувга эришди. ixbt.com маълумотига кўра, ушбу лойиҳа доирасидаги илк телекоммуникация йўлдошларини 2028-йилда орбитага чиқариш режалаштирилган бўлиб, у Starlink каби глобал тижорат тизимларининг ўзига хос муқобилига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Лойиҳанинг асосий ғояси муайян давлат томонидан тўлиқ назорат қилинадиган суверен сунъий йўлдош инфратузилмасини барпо этишдан иборат. Бунда буюртмачи ташқи тижорат операторининг шартларига боғланиб қолмаган ҳолда йўлдошларни, ерусти сегментини ҳамда фойдаланувчи терминалларини мустақил равишда бошқариш имкониятига эга бўлади.
Мудофаа ва фавқулодда вазиятларга мўлжалланган тизим
Янги алоқа тармоғи биринчи навбатда мудофаа, чегара хавфсизлиги, фавқулодда хизматлар ҳамда табиий ва техноген хусусиятдаги фалокатлар оқибатларини бартараф этиш эҳтиёжларига мўлжалланган. Ерусти мобил ва симли тармоқлари шикастланганда, ҳаддан ташқари юкланганда ёки бутунлай ўчиб қолган шароитларда ушбу сунъий йўлдош алоқаси ишончли захира каналини тақдим этиши лозим.Тармоқ ресурсларини жорий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда устувор ҳудудлар устида жамлаш имконияти яратилади. Бунда ICEЕ ва Нокиа юқори ўтказувчанлик қобилияти ҳамда паст кечикишларни таъминлашни ваъда қилмоқда. Шу билан бирга, янги тизим мавжуд ҳарбий ёки давлат тармоқларини тўлиқ алмаштирмайди, балки қўшимча қоплама ва захира каналларини тақдим этади.
Компанияларнинг ўзаро ҳамкорлиги
Мазкур ҳамкорлик доирасида ICEЕ сунъий йўлдош гуруҳларини яратиш ва улардан фойдаланиш борасидаги тажрибасини тақдим этади, Нокиа эса ҳимояланган телекоммуникация тармоқлари технологиялари билан таъминлайди. Томонлар паст орбитали йўлдошлар, ерусти инфратузилмаси ва ҳимояланган терминалларни ягона алоқа тизимига бирлаштиришни мақсад қилган.Эслатиб ўтамиз, ICEЕ ҳозирнинг ўзида давлат буюртмачиларига Ер юзасини кузатиш бўйича ўзининг сунъий йўлдош тизимларини таклиф этиб келмоқда. Компания сутка вақтидан ва булутларнинг қалинлигидан қатъи назар сирт тасвирларини олиш имконини берувчи синтетик апературали радар (САР) қурилмалари гуруҳини бошқаради. Нокиа билан бошланган янги лойиҳа мазкур йўналишни сунъий йўлдош алоқаси ҳисобига сезиларли даражада кенгайтиради.






























Изоҳлар 0
…