"Роналду бўлмаса, ҳеч кимсиз": Криштианунинг опаси бутун мамлакатни кескин танқид қилди

1 дақиқа ўқиш7K
"Роналду бўлмаса, ҳеч кимсиз": Криштианунинг опаси бутун мамлакатни кескин танқид қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналдунинг опаси Элма Авейру, бош мураббий Жорже Жезушнинг ҳаракатларини "иккиюзламачилик ва хиёнат" деб атаб, укасини ҳимоя қилди.
  • Авейру ижтимоий тармоқларда Португалия жамоатчилиги ва матбуотини танқид қилиб, мамлакат Роналдусиз аввалги ўртача ҳолатига қайтишга лойиқ эканлигини таъкидлади.
  • У португал жамиятини ҳасадгўй, менсимас ва савиясизм деб атади, шунингдек, ОАВни саёз миш-мишларга кўпроқ эътибор қаратишда айблади.

Португалия миллий жамоаси ихтиёрини муддатидан аввал тарк этган Криштиану Роналду атрофидаги можаро оилавий ва миллий даражадаги кескин баҳс-мунозарага айланди. Бош мураббий Жорже Жезушнинг ваъдасида турмаганини «иккиюзламачилик ва хиёнат» сифатида қабул қилиб, лагердан кетган юлдуз ҳужумчининг ҳимоясига унинг опаси Эльма Авейру чиқди.

Авейру ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида мисли кўрилмаган даражада агрессив ва очиқ баёнот бериб, нафақат миллий жамоа мураббийлар штабини, балки бутун Португалия жамоатчилиги ва матбуотини ерга урди.

«Португалия ҳеч кимни қизиқтирмайдиган аввалги савиясига қайтишга лойиқ»

Эльма Авейру ўз мурожаатида укасининг 20 йиллик беқиёс хизмати мамлакат томонидан муносиб қадрланмаганини таъкидлаб, қуйидаги кескин сўзларни ёзиб қолдирди:

«Португалия Роналду пайдо бўлишидан олдинги ўртача, ҳеч кимни қизиқтирмайдиган ҳолатига қайтишга муносиб. Криштиану катта ҳурматга лойиқ эди. Терма жамоа эса яхшироқ ташкилотчиликка муҳтож эди».

«Биз ҳасадгўй, менсимас ва савиясизмиз»

Опасининг ғазаби фақат футбол раҳбарияти билан чекланиб қолмади. У мамлакат оммавий ахборот воситаларини ва ҳатто португал жамиятини нонкўрликда айблади:

  • ОАВ савияси: «Португал оммавий ахборот воситалари кўпроқ малакага ва камроқ саёз миш-мишларга лойиқ».

  • Миллатга танқидий баҳо: «Португал халқига келсак... улар ҳеч бир соҳада энг яхшисига муносиб эмас. Биз ҳасадгўй, менсимас ва савиясизмиз».

  • Укасига далда: «Ҳаммаси учун раҳмат, CR7. Сен бундан ҳам кўпроғига лойиқсан!»

Можаронинг илдизи қаерда?

Криштиану Роналдунинг Миллатлар лигаси доирасида Дания билан ўйин олдидан қароргоҳни тарк этишига бош мураббий Жорже Жезуш билан юзага келган зиддият сабаб бўлган эди. Норвегияга қарши баҳсда (2:1) сардорни 30 дақиқа қизитиб, майдонга туширмаган мураббий кейинги баҳсда ҳам уни захирада қолдиришига ишора қилган.

Мазкур воқеа ортидан 41 ёшли футболчи терма жамоани узил-кесил тарк этиш қарорига келгани айтилмоқда. Оила аъзоларининг бу қадар кескин чиқишлари эса Роналдунинг миллий либосдаги эраси чиндан ҳам оғир ва қайтарилмас низо билан ёпилаётганини яна бир бор исботламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?