Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шолц 16 сентябр куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги парламент давлат котиби Михаэл Келлнер, Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэл Хармс, “KNAUF”, “CLAAS”, “Mangold Consulting”, “Gunter Papenburg”, “Siemens Energy”, “Linde Group”, “Aurubis”, “FALK PORSCHE”, “Меtsо”, “Edison technologies”, “Ernst Klett”, “Siemens Healthineers”, “Herrenknecht”, “DB Engineering & Consulting”, “Svevind Energy Group”, “Rhenus”, “HMS Bergbau”, “Textima” каби етакчи компаниялар ҳамда “KfW Development Bank”, “AKA Bank” банкларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон раҳбари учрашувнинг иштирокчиларини самимий қутлаб, тадбир тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.
Кеча бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар якунларига юксак баҳо берилди. Уларда Янги Ўзбекистон тараққиётининг иқтисодиёт тармоқларини чуқур трансформация ва модернизация қилиш бўйича асосий устувор йўналишлари қўллаб-қувватлангани алоҳида қайд этилди.
Германиянинг етакчи компания ва банклари билан Саноат ва технологик шериклик бўйича қабул қилинган стратегик дастур доирасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишувларга эришилгани учрашувнинг асосий натижаси бўлгани таъкидланди.
Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доираларининг фаол ва амалий иштирокида ўзаро манфаатли шерикликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Бу "яшил энергетика", кимё саноати, "яшил водород" ишлаб чиқариш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини назарда тутади.
Бундан ташқари, ўта муҳим минерал ресурслар конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, кейинчалик Германия ва учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда Германия компанияларининг иштироки истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.
Энергетика, транспорт-коммуникация, коммунал ва туризм инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим ва экология соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ҳамкорликнинг асосий йўналишларига киради.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев Германия бизнесининг Ўзбекистондаги йирик компаниялар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.
Шу маънода, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, энергетика, кимё, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш кераклиги таъкидланди.
“Учрашувимизни янги форматда ташкил этдик. Ўзбекистон томонидан, асосан, сўнгги йилларда мустаҳкам оёққа туриб олган ва Германия бизнесининг муносиб ҳамкори бўлган хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Сўзининг якунида Ўзбекистон президенти барча иштирокчиларга белгиланган режаларни амалга оширишда катта муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида, Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланаётганини юқори баҳолаб, мавжуд шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади ҳамда Германия ишбилармон доиралари вакилларини қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда дадил иштирок этишга чақирди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилиш маросимида иштирок этди.
Лойиҳа Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ҳаннс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди. Мактабнинг асосий мақсад ва вазифалари – Ўзбекистон ҳудудларида бошқарув кадрларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва илғор технологияларни ўзлаштириш борасидаги салоҳиятини оширишдан иборат.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”