8
2025 йили 2 млн гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари яқинда бўлиб ўтган парламент мажлисидаги нутқида аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа эканини таъкидлади.
Ҳақиқатан, юртимиз аҳолиси йилига қарийб 1 миллион нафарга ўсиб боряпти. Ер ва сув манбалари эса чекланган. Шу боис ички бозор барқарорлигини омилкорлик ва ҳосилдорлик орқали таъминлаш мумкин.
Тақдимотда қишлоқ хўжалиги вазири шу борадаги режаларни баён этди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Келгуси йил 4 миллион 800 минг гектарда экинлар етиштириш мўлжалланган. Шундан 2 миллион гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, картошка, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади. Уларнинг далаларда жойлаштирилиши ва ҳосилнинг захирага жамланиши мониторинг қилиб борилади.
Хусусан, аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади. Бунда ҳар бир туман кесимида қандай маҳсулот етиштирилиши ва ички бозор учун қанча захира қилиниши мужассам бўлади.
Маълумки, президент ташаббуси билан 260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилган эди. Шунингдек, Сайхунобод тажрибаси асосида томорқаларда маҳсулот етиштириш қўллаб-қувватланмоқда. Бу одамларни, айниқса, ёшларни иш ўрни ва даромад билан таъминлашда тўғри йўл бўлганини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Шунингдек, бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўп етиштирилиб, уларнинг нархи кескин ошиб кетмаслигида муҳим омил бўлди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Энди бу ишларнинг сифатини ошириб, ажратилган ерлар ва томорқалардан унумли фойдаланиш, аҳолига илмий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш зарур. Бундан ташқари, туманларнинг ўзи қишлоқ хўжалигига грант ва техник кўмаклар жалб этиши, илғор технологияларни қўллаши талаб этилади.
Давлат раҳбари хорижий тажрибани ўрганиб, картошкачилик тизимини такомиллаштириш ва ҳосилдорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди.
Президент бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Пахтачиликда хорижий навларни экишнинг натижадорлиги таҳлил қилинди.
Давлат раҳбари бу борада кластер, фермер ва саноат корхоналари фикрини ўрганиб, масалага илмий ёндашиш, фермерларни замонавий агротехнологияларга ўқитиш муҳимлигини таъкидлади. Замонавий пахта териш машинаси ва аҳоли томорқалари учун кичик агротехникалар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар берилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда дарахтзорлар барпо этилмоқда. Шундай боғлар атрофи ҳамда дала четларида одамларга манфаат келтирадиган экинлар етиштириш мумкинлиги айтилди.
Тақдимотда вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалиги соҳасида бошқарув тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Дмитрий Песков: Россия меҳнат муҳожирларига муҳтож
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди?