Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Дала четидан самарали фойдаланаётган тадбиркорлар ҳам кўпайиб бораётгани таъкидланди. Масалан, Асакадаги фермер хўжалиги дала четидаги 3 гектарда 10 минг дона тут, терак ва ток экиб, беш йилдан кейин 700 миллион сўм даромад кўрган. “Самарқанд қулупнай” корхонаси Қўшработ, Жомбой, Булунғурдаги 6,5 минг аҳолига 3 миллион олча кўчатини бепул тарқатиб, дала четида эктиришни йўлга қўйди.
Йил якунигача дала четларидаги 650 минг, аҳолига берилган 364 минг гектарни экспортчи-тадбиркорларга бириктириш топширилди. Эндиликда томорқа, ички кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилишга Ўсимликлар карантини ва ҳимоя агентлиги масъул бўлиши белгиланди.
Вилоят ҳокимларидан ҳам бу борада сўров қаттиқ бўлиши қайд этилди.
Бу ишларга фаол киришган аҳоли, фермер ва кластерларга катта енгилликлар берилиши таъкидланди. Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.
“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади. Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “э-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди. Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Мева-сабзавотни қайта ишлаш Қорақалпоғистон, Навоий, Хоразм, Сирдарё ва Жиззахда республика кўрсаткичидан пастлиги қайд этилди. Ангор, Узун, Ҳазорасп, Хонқа, Улуғнор, Кегейлида бирорта мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари йўқ. Бунга халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ишлатилмасдан ётгани, айрим ҳудудлар бирорта лойиҳа таклифини бермаганига эътироз билдирилди.
Мутасаддиларга ушбу маблағни самарали ишлатиш бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириб, амалий ишга ўтиш топширилди. Экспорт йил давомида бўлиши учун 51 та туманда “шок” усулида музлатиш тизимини яратиш режалаштирилган эди. Лекин бундай лойиҳаларни қиламан деган 76 та тадбиркорнинг 20 тасига ер ажратиш масаласи ҳал бўлмаган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кейинги йилда 76 та шундай лойиҳани тўлиқ ишга тушириш топширилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади