Черногория Ўзбекистондан сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари сотиб олишни кенгайтиради

Черногория Ўзбекистондан сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари сотиб олишни кенгайтиради
Фото: ИА «Дунё»
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Черногория бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири Владимир Ёкович билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар бу борада амалга оширилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини қайд этишди.

Ўзаро манфаатли барча устувор йўналишларда иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувга эришилди.

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Черногория томони мамлакат бозорига Ўзбекистон сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари импортини кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар