«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.
2025 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:
- мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари.
Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди