«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, 2025 йилда уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан:
- 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси 2024 йил учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;
- жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2024 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
2025 йил 1 июлгача таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ичимликлар рўйхатини шакллантириш, улар таркибидаги шакар ва бошқа моддалар миқдори ҳисобини юритиш ва уни янгилаб бориш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2025–2027 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари тасдиқланди.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Дунёнинг энг бой одами "Ливерпуль" клубини сотиб оладими?
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди