20:33 / 02.01.2025
76

Ўзбекнефтгаз: 1 январдан нефт маҳсулотларининг барча тури эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади

Ўзбекнефтгаз: 1 январдан нефт маҳсулотларининг барча тури эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади
2025 йил 1 январдан эътиборан «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги нефт маҳсулотлари, шу жумладан, автобензин ҳам фақат биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» компанияси ахборот хизмати маълум қилди.

«Бугун мамлакатимиз товарлар ва хизматлар бозорида самарали рақобат муҳитини пайдо қилиш, монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими унсурларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъектларнинг моддий-техника ресурслар билан таъминланишида тенг шарт-шароитларни яратиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда», – дейилади компания хабарида.

Таъкидланишича, Республика аҳолисининг автобензинга бўлган талабини бир маромда қондириш масаласи давлат назоратига олинган бўлиб, бунинг учун барча имкониятлар сафарбар этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт