Binance бош директори Ричард Тенг 2025-йил криптовалюта бозори учун бурилиш нуқтаси бўлишини прогноз қилди. Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилган Тенг, АҚШда Дональд Трамп администрацияси даврида кутилган регламент сиёсатидан ўзгаришлар сабабли криптоактивлар саноатида юксалиш бўлишини таъкидлади.
Тенгнинг айтишича, Давос форумининг иштирокчилари орасида ҳам криптовалюталарга нисбатан ижобий муносабат шаклланмоқда. Binance раҳбари ижобий ўзгаришлар нафақат АҚШ президенти сиёсати, балки мамлакат қонун чиқарувчи органларининг умумий ёндашуви билан ҳам боғлиқ бўлишини таъкидлади. Айниқса, Тенгнинг фикрига кўра, SEC ва CFTC раҳбарларига Пол Аткинс ва Брайан Квинтеннинг тайинланиши дижитал активлар учун аниқроқ тартибот асослари яратилишига хизмат қилади.
Bitwise компаниясининг таҳлилчилари Binance раҳбарининг прогнозларини қўллаб-қувватлади. Улар биткоиннинг потенциал "адолатли қийматини" 219,000 доллар даражасида баҳолашди. Экспертларнинг фикрига кўра, янги регламент муҳитида токен чиқариш, савдо операциялари ва рақамли активлар бошқаруви каби соҳаларда ривожланиш учун қулай шароитлар яратилади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг