17:35 / 04.02.2025
167

Криптобозор бир кунда 240 миллиард доллар йўқотди

Криптобозор бир кунда 240 миллиард доллар йўқотди
Криптовалюта бозори 24 соат ичида 240 миллиард доллар йўқотди, бу тарихдаги энг йирик пасайишлардан бири бўлди. Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар берди.

Нима сабаб бўлди?
Биринчи сабаб сифатида Хитойнинг янги сунъий интеллекти – DeepSeek келтирилмоқда.

У катта рақобат келтириб чиқарди.
- Технология сектори анъанавий равишда рақамли активлар билан боғлиқ бўлгани учун бозорга таъсир кўрсатди.
- Бундан ташқари, узоқ давом этган ўсишдан сўнг криптовалюталар сотуви кўпайди ва нархлар тушди.

Учинчи омил – АҚШнинг Федерал Резерв тизими (FRS) сиёсати. Бундан ташқари, Дональд Трампнинг янги фармонлари сабабли Канада, Мексика ва Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга катта божлар жорий этилди, бу эса молия бозорларига таъсир қилди.

Coinglass маълумотларига кўра, 3-февралга ўтар кечаси криптотрейдерлар 2 миллиард доллардан ортиқ йўқотди.
Сўнгги 24 соат ичида мажбурий ёпилган савдо позициялари 2,24 миллиард долларни ташкил этди. 730 мингдан ортиқ трейдер зарар кўрди.

Bitcoin курси 3-февраль, душанба куни эрталаб 100 минг доллардан 93 минг долларгача тушди.
Соат 11:10 (Москва вақти билан) биринчи криптовалюта 95 430 доллар бўлди.

Ушбу маълумотлар фақат ахборот мақсадида тақдим этилган бўлиб, индивидуал инвестиция тавсияси ҳисобланмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт