Claude сунъий интеллекти 400 минг долларлик криптоҳамённи тиклашга ёрдам берди

Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси @кпркрн Anthropic компаниясининг Claude сунъий интеллект тизими ёрдамида 10 йилдан ортиқ вақт давомида кириш имкони бўлмаган криптоҳамёнини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Ҳамёнда 5 БТК мавжуд бўлиб, унинг бугунги кундаги қиймати қарийб 400 минг долларни ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Вазият фойдаланувчи талабалик йилларида маст ҳолатда паролни ўзгартириб, уни унутиб қўйганидан сўнг юзага келган. Унинг қўлида эски «сеед-фраза» бўлса-да, у ҳамённинг янгиланган файл версиясига мос келмаган. Йиллар давомида у мутахассисларга мурожаат қилиб, турли дастурлар орқали триллионлаб парол комбинацияларини синаб кўрган, аммо натижа бўлмаган.
Биткоин нархи 100 минг доллардан ошгач, фойдаланувчи яна бир бор уриниб кўришга қарор қилди. Бу сафар у Claude моделига эски компьютеридаги барча ҳужжатлар, эслатмалар ва захира нусхаларини юклади. Сунъий интеллект тизими ҳамённинг эски файлини топиб, маълумотлар тузилишини таҳлил қилди.
Claude бткрековер дастуридаги хатоликни аниқлади, бу хатолик калит ва парол комбинациясини нотўғри қайта ишлашга сабаб бўлаётган эди. Сунъий интеллект кодни тузатиб, шифрлаш жараёнини тўғри йўлга қўйди ва махфий калитларни ажратиб олди. Натижада фойдаланувчи ўз маблағларига қайта эга бўлди ва қувончини яширмай, фарзандига Claude асосчиси шарафига исм қўйишга вада берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!