2024 йили истеъмолчиларга қанча кешбек тўлаб берилди?

2024 йили истеъмолчиларга қанча кешбек тўлаб берилди?
2024 йилда истеъмолчиларга 1 млрд харид чеки учун 1 трлн сўмдан ортиқ «кэшбек» тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Тўланган «кэшбек»лар бўйича етакчи ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри - 412,2 млрд сўм;
- Тошкент вилояти - 107,1 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти - 93,2 млрд сўм;
- Фарғона вилояти - 75,6 млрд сўм;
- Андижон вилояти - 52 млрд сўм.
2024 йили истеъмолчиларга қанча кешбек тўлаб берилди?
Маълумот учун, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун «кэшбек» 2022 йилда жорий қилинган.

2024 йил январдан аҳолига қайтариладиган 1 фоизлик «кэшбек» суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди — БҲМ 60 баравари.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар