15:07 / 23.02.2025
60

Баффетнинг суғурта бизнесидан рекорд даромади қайд этилди

Баффетнинг суғурта бизнесидан рекорд даромади қайд этилди
Уоррен Баффетга тегишли Berkshire Hathaway кетма-кет учинчи йил рекорд даражадаги йиллик операцион фойдани қайд этди, деб хабар бермоқда Reuters.

2024 йилда операцион фойда 27% га ошиб, 47,44 миллиард долларга етди. 2023 йилда бу кўрсаткич 37,35 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Бундай натижага суғурта бизнесидаги underwriting ва инвестициялардан тушган даромадларнинг сезиларли ўсиши сабаб бўлди.

Шунингдек, тўртинчи чорак натижалари ҳам рекорд даражага чиқди – операцион фойда 71% га ошиб, 14,53 миллиард долларга етди. 2023 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 8,48 миллиард доллар эди. Бу ўсишга суғурта операциялари ва валюта курсларидаги ўзгаришлар таъсир кўрсатди.

Компаниянинг соф чораклик даромади 19,69 миллиард долларни, ҳар бир А синф акцияга 13 695 долларни ташкил қилди. Apple, American Express ва бошқа компаниялардаги активлар қийматининг ошиши бунга сабаб бўлди. Йил якунида соф фойда 89 миллиард доллар бўлди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт