21:10 / 04.03.2025
38

Таксичиларнинг даромадлари ҳисоб-китоби нолдан бошланади

Таксичиларнинг даромадлари ҳисоб-китоби нолдан бошланади
Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашда давом этишлари мумкин, дея маълум қилди Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

27 февралдаги президент қарорига мувофиқ, енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бунинг учун лицензия варақаси талаб этилади.

Бундан аввал ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчи ташишга 2025 йил 1 январгача рухсат берилганди (Soliq мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтиш мумкин).

Солиқ қўмитасининг тушунтиришича, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даври (йил) давомида меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 100 миллион сўмгача бўлган даромадларига солиқ солинмайди. Бунда йил тугаши билан янги йил бошидан даромадлар қайтадан ҳисобланади.

Солиқ даврида даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида (Солиқ кодекси 369-моддаси) солиққа тортилади.

“Мисол учун, 2024 йилда даромадлари 100 млн сўмдан ошмаган ёки ошган тақдирда ҳам 2025 йилда ҳисоб-китоб “нол”дан бошланиб, уларнинг 100 млн сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди.

Шунингдек, такси фаолияти билан банд бўлганларга содда ва қулай бўлиши учун даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф қабул қилиниб, қонунчиликка кирилганида ушбу тартиб асосида солиққа тортиш тизими жорий этилади”, – дея маълум қилди Солиқ қўмитаси.

Маълумот учун, 2025 йил 1 феврал ҳолатига 736 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт